+7 (999) 219 - 91 - 91
inforussia@lio.ru
САМО, ШАҲЗОДА ВА БОШҚА КЎП НАРСАЛАР ТЎҒРИСИДА

САМО, ШАҲЗОДА ВА БОШҚА КЎП НАРСАЛАР ТЎҒРИСИДА

Сизга тақдим қилинаётган ушбу китоб – Муқаддас Китоб ҳикоялари тўплами эмас. Уни «Ҳазрати Исо таълимоти ҳақида қисқача маълумотлар» деб атаса ҳам бўлади. Унда гуноҳ, само, Ҳазрати Исо Масиҳ ва бошқа кўпгина нарсалар ҳақида айтилган. Муқаддас Китоб ҳикояларидан иборат кўплаб китоблар мавжуд, бироқ болалар имон-эътиқодимизнинг ҳали ҳам унча маълум бўлмаган асослари ва таълимоти билан танишиб чиқишлари зарур. Фарзандларимиз Муқаддас Китобнинг ажойиб ҳикояларини нафақат билишлари, балки у ёки бу ҳикоянинг асл маъ- носини ҳам тушуна олишлари керак. Улар ҳикоянинг чин ҳақиқатлигига ва ўзлари учун муҳим аҳамиятга эга эканлигига ишонч ҳосил қилишлари зарур. Биз Муқаддас Китоб маълумо- ти ва унинг таълимоти ўртасидаги ўзаро боғлиқликни қисқача ва қизиқарли тарзда болаларга етказишга ҳаракат қилдик. Китобчанинг мазмунини 7 ёшли болалар бемалол тушуна олади, шунингдек у 12-13 ёшлилар учун ҳам қизиқарли бўлади. Бу китобча қаторида фарзандларингиз билан Муқаддас Ки- тоб ҳикоялари тўплами бўлган «Болалар учун Муқаддас Китоб» ёки «Худо – менинг чўпоним» каби қизиқарли китобларни ҳам ҳар куни ўқиб боришни маслаҳат берамиз. Улар бир-бирини тўлдириши мумкин. Бироқ ҳеч қайсиси Муқаддас Китобнинг ўрнини боса олмайди. Агар тўғри йўл-йўриқ берилса, биринчи синф ўқувчилари Марк ёки Луқодан Хушхабарни бемалол ўқий оладилар. Бироқ, Муқаддас Ёзувларни ўқишни бошлагунга қадар, уларда айтилган ҳақиқатлар бола онгида мустаҳкам пойдевор бўлиб ўрнашган бўлиши керак. Шундагина у ўқиган нарсала- рини тушунади ва асл маъносига ета олади. Бундай тайёргарликдан ўтган бола келажакда кўплаб хавфли васвасаларга бардош бера олади. Муқаддас Китоб ҳақиқатлари бола учун муҳтож дақиқаларда ёрдам бера олмайдиган муж- мал ва ўткинчи қолип эмас, балки яқин ва ишончли дўст бўлиб қолади. Худонинг Каломи – бу куч-қудрат ҳамда мустаҳкам ва ишончли минорадир. Худди мана шу нарса болаларга ушбу ки- тобчада тушунтириб берилади. Ушбу китобчани биз оила даврасида кундалик ўқиш учун тавсия қиламиз. Ундан болалар билан машғулотга тайёргарлик кўришда ҳам фойдаланиш мумкин. Яна бир гап. Ҳар бир ўқилган мавзу сўнггида дуо наму- наси берилган. Баъзи ота-оналар бу дуоларни рад қилишади, бошқаларига эса улар катта ёрдам бериши мумкин. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам тавсия қилинган дуолар етарли бўлмайди; йиғилганларнинг ҳар бирида ўз сўзи билан ибодат қилиш им- конияти бўлиши керак. Бу китобчани болалар билан бир неча марта ўқиб чиқиш керак. Спердженнинг айтишича, қадимда ловия экиш пайтида битта чуқурчага ҳамиша учтадан ловия ташлашаркан: битта- си қурт-қумурсқага, иккинчиси қушларга, учинчиси эса ҳосил олиш учун. Болаларга Худо Каломини бирма-бир, сўзма-сўз қилиб ту- шунтириб бориш керак. Уқиб олишлари зарур бўлган Муқаддас Китоб ҳақиқатларини ҳам бир умрга уқиб, эслаб қолгунларига қадар такрорлайвериш керак.
Uz
Os
Ua